Бундан аввалроқ эса Алишер Саъдуллаев ушбу ҳолат билан боғлиқ хабарлар ижтимоий тармоқларда жуда кенг тарқалгани ва аҳоли кайфиятига таъсир қилганини айтган.
«Лекин хулоса қилмасликни сўрайман, ҳақиқатан ҳам, бу юқори савияли тайёргарлик кўриб ўтказилмаган танлов бўлган. Тумандаги масъуллар ғолибларга компьютер сумкаси, клавиатура ва узайтиргич совға қилган. Ҳозир расмийлар билан гаплашдик. Барча ғолибларга янги компьютерлар етиб боради ва уларни расмийларнинг ўзи топширади», — дейди Алишер Саъдуллаев.
Шунингдек, у мурожаати давомида мутасаддиларга ҳам мурожаат қилган.
«Мутасаддилардан ташкилий масалаларда бундай хатоларга йўл қўймасликларини сўраб қоламиз!» — деган унда Ёшлар ишлари агентлиги директори.
Аввалроқ Самарқандда IT танлови ғолибига эски ноутбук берилгани ортидан «замҳоким» ҳайфсан олганди. Шунингдек, Наманганда «Заковат» танлови ғолибларига ваъда қилинган совғалар берилмагани айтилган.