Сердар Бердимуҳамедов Германияда даволанаётгани маълум қилинди

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 21 июнь куни Ашхободдан Мюнхенга парвоз қилгани, сафар тиббий мақсадда амалга ошгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Turkmen news» хабар берди.

Фото: «Turkmen news»

Маълум қилинишича, президент аэропортдан дарҳол Мюнхендаги клиникалардан бирига йўл олган. EZ-A780 давлат рақамига эга ҳукумат самолёти аэропортга қўнган. Бир соатдан сал кўпроқ вақт ўтгач, у Франкфуртга учиб кетган ва ўшандан бери ўша ерда турибди. Самолёт 23 июнда Ашхободга қайтиш олдидан Мюнхенда тўхтаган.

Президентнинг мамлакатда йўқлиги ҳақидаги маълумотни билвосита Туркманистон телевидениесининг «Ватан» кечки янгиликлар дастури тасдиқлаган. Унинг 21 июнь кунги сони Бердимуҳамедовнинг Мари вилояти маданият ҳафталиги иштирокчиларига йўллаган табрик мактуби билан бошланган. Давлат раҳбари иштирокида ҳеч қандай репортаж намойиш этилмаган, бу «Ватан» учун ноодатий ҳоллиги таъкидланган.

Аввалроқ Туркманистон президенти аммасини Миллий Қизил ярим ой жамияти директори лавозимидан бўшатганди. Шунингдек, Туркманистон президенти учун Россиянинг зирҳли «Aurus» лимузини сотиб олинганди.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди