Жамият, Тошкент ш. - 15:35 · 23.06.2022

Тошкентда дарахтлар остига дизель қуйилиб, сунъий қуритишга уриниш бўлди — фото

Тошкент шаҳри Миробод тумани Катта Миробод маҳалласи ҳудудида дарахтлар остига дизель қуйилиб, сунъий қуритилаётгани ҳақида блогер Умид Гафуров Telegram каналида ёзиб қолдирганди. Экология қўмитаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Telegram / @Troll_uz

Қайд этилишича, мурожаат юзасидан тезкорлик билан ишчи гуруҳи тузилиб, қайд этилган манзилда атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилган.

Фото: Telegram / @Troll_uz
Фото: Telegram / @Troll_uz

Ўрганиш ишлари натижасига кўра, мавжуд дарахтларни сунъий равишда қуритишга уриниш ўз тасдиғини топиб, дастлабки суриштирув ишлари бошлаб юборилган.

Фото: Экология қўмитаси ахборот хизмати

«Ҳолат юзасидан батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз», дейилган хабарда.

Аввалроқ Фарғонадаги боғчада 16 та дарахт кесиб ташланганди. Шунингдек, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги катта йўл ёқасида ўсган дарахтлар кесиб кетилгани ҳақида хабар берилган.

Bugun — LIVE