Бугун оқшоми. Бир қисми бузиладиган «Қўйлиқ» бозори, блокдан ечилиши кутилаётган TikTok ва Twitter, чўллашаётган Марказий Осиё

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

«Қўйлиқ» деҳқон бозори давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши маъқулланди. Аммо бозорнинг тўлиқ ҳудуди эмас.

Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тегишли қарори билан «Қўйлиқ» деҳқон бозори давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши маъқулланди. Қарор матни «E-qaror» платформасида эълон қилинди.

Фото: «Vote of Tashkent»

Ҳокимнинг қарори билан «Фарғона йўли» кўчасини Бектемир шоссеси билан боғловчи Тошкент ҳалқа автомобиль йўлига кириш ва чиқиш имконини берувчи ёрдамчи йўл ўтказгичлар қурилишига рухсат берилди. «Қўйлиқ» деҳқон бозори билан биргаликда яна бир МЧЖга ўрнатилган тартибда компенсация берилганидан сўнгина давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига рухсат берилиши алоҳида қайд этилган.

Скриншот: «E-qaror»

Ушбу қарор эълон қилингандан сўнг пойтахт ҳокимлиги бозорнинг айнан қаерлари бузилиши бўйича тушунтириш берди. Унга кўра, бозорнинг тўлиқ ҳудуди олиб қўйилиши кўзда тутилмаган. Йўл асосий кириш жойи олдидаги автотураргоҳ ҳудудининг бир қисми ва бир нечта вақтинча савдо қурилмалари ҳисобидан кенгайтирилади.

Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги

Лойиҳага кўра, жалб этиладиган ҳудуднинг умумий майдони 10 минг квадрат метр атрофида бўлади. Бунда асосий бино ва савдо расталарининг аксарияти ўз жойида қолади. Буюм бозорининг ҳам асосий павильони ўз жойида қолади. Автотураргоҳ ҳудуди билан бирга ишларга жалб этиладиган (олиб қўйиладиган) умумий майдон 6,3 минг квадрат метрни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, «Қўйлиқ» бозорининг бузилишига оид хабарлар 2021 йилнинг декабрида чиқишни бошлаганди. Ўшанда у ердаги савдогарлар бошқа манзилга кўчирилиши айтилган. Аммо буларнинг барчаси рад этилиб, мавзу ёпилганди.

Ўзбекистонда блокланган Twitter, TikTok ва ВКонтакте ижтимоий тармоқлари блокдан чиқарилиши мумкин. Блогерлар булар қайта блокка тушмаслигини сўраб, дуо қилишяпти.

«Kun.uz» ўз манбасига таяниб Ўзбекистонда қарийб бир йилдан бери чекловда бўлиб келаётган (2021 йилнинг 2 июлида чеклов ўрнатилган) тармоқлар — Twitter, TikTok ва ВКонтакте блокдан чиқарилишини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Тармоқлар қачон, қайси шартлар асосида (агар у бўлса) блокдан чиқарилиши бўйича маълумот мавжуд эмас. «Bugun.uz» аввалроқ ҳам ушбу тақиқлар олиб ташланиши, АОКА бу бўйича TikTok раҳбарияти билан гаплашиб олганини ёзганди. Афтидан, мана шу келишувлар энди кучга киради — тармоқ(лар) блокдан ечилади.

Маълумот учун, аввалроқ расмийлар Конституцияга ҳар ким интернетдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканини киритиш кераклигини айтганди.

Ушбу хабар эълон қилингандан кейин блогерлар ўз фикрларини билдириб, ҳатто дуолар қилишмоқда. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов «Агар шу ‘разблокировка’дан кейин яна келажакда кимдир шу ресурсларни блокласа, қўли синсин, омин», — дея пост қолдирган. Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов эса «бунинг ортидан суд реформаси ҳам амалга ошса, бахт бутун бўлиши»ни ёзган.

Даҳшатли чилла: дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилиши мумкин.

Фото: «Bugun.uz»

Ўзбекистон ҳудудига 25–29 июнь кунлари Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли максимал ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади. Ҳаво ҳарорати кечаси 21–24 даража, кундузи 36–39 даража атрофида бўлади. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 42–44 даражагача бўлади. Якшанба куни ҳарорат фони кечаси 23–26 даражагача, кундузи 38–42 даражагача, шимол, жануб ва чўл ҳудудларда 43–45 даражагача кўтарилади.

Бир кило шакарнинг ўртача нархи 11 минг сўм: бозорлардаги озиқ-овқат нархлари бўйича маълумот берилди.

Фото: «Bugun.uz»

Статистика қўмитаси ахборот хизмати алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳудудий бозорлардаги минимал-максимал нархларини маълум қилди. 22 июнь ҳолатига кўра, шакарнинг 1 килограми 9000–13 000 сўмни ташкил этган. Қолган маҳсулотлар нархлари қуйидагича:

  • суюякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 000–75 000 сўм;
  • қўй гўшти (1 килограмм) — 55 000–88000 сўм;
  • картошка (1 килограмм) — 2000–7000 сўм;
  • пиёз (1 килограмм) — 2000–5500 сўм;
  • сабзи (1 килограмм) — 1200–6000 сўм;
  • тухум (10 дона) — 7000–15 000 сўм;
  • гуруч (1 килограмм) — 5000–22 000 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 килограмм) — 15 500–30 000 сўм.

Хўш, оламда нима гап?

Марказий Осиё чўллашиб бормоқда — АҚШ олимлари глобал исишнинг минтақага таъсирини ўрганди.

АҚШнинг Небраска-Линкольн университети олимлари сўнгги 40 йил ичида Марказий Осиёнинг айрим ҳудудларида чўлланиш 100 километрга кенгайганини маълум қилди. Уларнинг тадқиқоти «Phys.org» журналида чоп этилди.

Фото: «Bugun.uz»

Тадқиқотчилар 1960 йилдан 2020 йилгача бўлган ҳаво ҳарорати ва ёғингарчилик маълумотларидан фойдаланиб, Марказий Осиёни 11 иқлим типига бўлган. Ўтган асрнинг охиридан бошлаб чўл иқлими деб таснифланган ҳудуд Ўзбекистон ва Қирғизистон шимолида, жанубий Қозоғистонда ва Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Жунғор ҳавзаси атрофида шарққа ва шимолга 100 километргача кенгайган.

Тадқиқотчилар 1960 йилдан 2020 йилгача бўлган ҳаво ҳарорати ва ёғингарчилик маълумотларидан фойдаланиб, Марказий Осиёни 11 иқлим типига бўлган. Ўтган асрнинг охиридан бошлаб чўл иқлими деб таснифланган ҳудуд Ўзбекистон ва Қирғизистон шимолида, жанубий Қозоғистонда ва Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Жунғор ҳавзаси атрофида шарққа ва шимолга 100 километргача кенгайган.

Тадқиқотнинг ўзбек тилидаги талқинини бу ерда, оригинал инглизча вариантини эса бу ерда ўқишингиз мумкин.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма