ЕИга номзод мақомини олган Украина, глобал инқироз сабабини айтган Путин, Харьков йўналишадаги «қайноқ нуқталар»

Россия қўшинларининг Украина ҳудудларига бостириб кириши ортидан бошланган уруш 24 февралдан буён давом этмоқда. Қуйида 23 июнь куни содир бўлган можарога алоқадор асосий янгиликларни тақдим этамиз.

Фото: «Известия»

Европа Иттифоқи етакчилари Украина ва Молдовага номзод мақоми берилишини маъқуллади

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари Украина ва Молдовага Европа Иттифоқига аъзоликка номзод мақомини бериш бўйича келишиб олди. Бу ҳақда Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель маълум қилди.

«Келишувга эришилди. Европа Кенгаши ҳозиргина Украина ва Молдовага ЕИ номзоди мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилди», — дея таъкидлаган Мишель.

Путин глобал инқироз сабаби «алоҳида давлатлар»нинг худбинлиги эканини айтди

Россия президенти Владимир Путин БРИКС саммитида жаҳон иқтисодиётида юзага келган инқирозли вазият «айрим давлатларнинг нотўғри ўйланган, худбин ҳаракатлари» туфайли юзага келганини айтди.

«Фақат ҳалол ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида алоҳида давлатларнинг нотўғри ўйланган, ғаразли ҳаракатлари туфайли жаҳон иқтисодиётида юзага келган инқирозли вазиятдан чиқиш йўлларини излаш мумкин. Улар молиявий механизмлардан фойдаланиб, аслида Макроиқтисодий сиёсатдаги ўз хатоларини бутун дунёга тарқатишди», — деган Путин.

Песков: «Россия ҳеч қандай дон ўғирламаган»

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг Анқара Киев илтимосига биноан Россиянинг Украина ғалласини ўғирлашда иштироки бўйича тергов бошлагани ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.

«Россия ҳеч қандай дон ўғирламаган», — деган Песков журналистларнинг турк дипломатининг баёнотига изоҳ бериш сўровига жавобан.

Украина Қуролли кучлари бош штаби Харков йўналишининг «қайноқ нуқталари»ни маълум қилди

Харков йўналишида душман Харковдаги фуқаролик ва ҳарбий инфратузилма объектлари ҳамда яна еттита аҳоли пунктларини ўққа тутди. Бу ҳақда Украина Қуролли Кучлари бош штабининг тезкор маълумотида маълум қилинди.

«Харков йўналишида душман Харьков, Русская Лозовая, Печенеги, Крестище, Мосьпаново, Эски Салтов, Русские Тишки ва Пришиба ҳоли пунктлари ҳудудларида фуқаролик ҳамда ҳарбий инфратузилмани артиллериядан ўққа тутди», дейилади бош штаб хабарида.

«Россия Украинага қарши бомба ва артиллерия имкониятларидан максимал фойдаланмоқда» — Зеленский

Россия қаршилик кўрсатишга имконият қолдирмаслик учун Украинага қарши максимал даражада бомба ва артиллерия имкониятларидан фойдаланмоқда. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Исроилнинг етакчи таълим муассасалари талабалари ва профессор-ўқитувчилари билан суҳбат чоғида айтиб ўтди.

Унинг қайд этишича, Россия Украина шаҳарларини вайрон қилмоқда, рус армияси эса ўз йўлидаги ҳамма нарсани бутунлай ёндириб, босиб олинган ҳудудларни вайрон қилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Жиддада Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
Жамият7:27 | 18.8.22
Шавкат Мирзиёев Жиддада Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди