«Европа Иттифоқи ва NATO Россияга қарши коалиция тузмоқда» — Лавров
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа Иттифоқи NATO билан биргаликда Россияга уруш олиб бориш учун коалиция тузаётганини айтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Лавровнинг сўзларига кўра, Россияда Европа Иттифоқининг ҳозирги «русофоб айблови» узоқ муддатда йўқолиши ёки заифлашиши ҳақидаги қараш йўқ.
«Лекин бу европаликлар танлаган йўл. Афсуски, бу йўл Иккинчи Жаҳон уруши бошланган пайтда Гитлер ўз байроқлари остида Европанинг кўп мамлакатларини бўлмаса ҳам, Совет Иттифоқига қарши кураш учун тўплаганини эслатади. Ҳозирда Европа Иттифоқи ва NATO Россия билан уруш қилиш учун шундай замонавий коалицияни тузмоқда. Буларнинг барчасини диққат билан кўриб чиқамиз», — деган Россия дипломати.
Аввалроқ Лавров Россия Украинага бостириб кирмаслигини маълум қилганди. Шунингдек, у Лавров ядро уруши хавфи борлигидан огоҳлантирганди.


