Ўлим жазосини тиклаш ҳақидаги таклиф Конституцияга киритилиши керакми?

Ўзбекистонда ўлим жазосини тиклаш таклиф этилганди. Ҳуқуқшунос, блогер Зафар Солижонов «Bugun.uz» билан суҳбатда Ўзбекистон Конституциясига бу бўйича ўзгартириш киритиш таклифига муносабат билдирди.

Скрин: YouTube / Bugun UZ

Унинг таъкидлашича, ўзини ҳурмат қиладиган мамлакат ўз фуқароларини ўлдирмайди. Бу нарса инсон ҳаёти энг олий қадрият ҳисобланган инсонпарвар жамият қуриш тизимининг элементларидан бири ҳисобланади.

«Ўзбекистонда ўлим жазоси, адашмасам, 2008 йил 1 январдан бекор қилинган. 2005 йилдан ҳукм чиқариш тўхтатилган. Бу нарса Ислом Каримов даврида бўлган ва гуманизм (инсон ҳаёти энг олий қадрият ҳисобланган инсонпарвар жамият қуриш тизими) сифатида кўрилган. Яъни ўзини ҳурмат қиладиган давлат ўз фуқаросини ўлдирмайди, ҳаётидан маҳрум қилмайди. Имкон беради ёки жамиятдан ажратиб тарбиялайди.

Шу сабабдан мен ўлим жазосига қаршиман. Ҳатто буни коррупция билан боғлиқ жиноятларга жазо сифатида жорий этишга ҳам қаршиман. Ҳар қандай жиноятга жазо сифатида жорий этилишига қаршиман. Унда кўра давлат жиноятчининг қувватидан бир умр максимал даражада фойдалансин, кимёвий ишлаб чиқариш корхоналарида ишлатсин. Лекин ўлиб кетадиган шароитда эмас. Мен ўлдириб юбориш осон ечим деб ўйлайман. Ундан кўра, дейлик, ўн нафар одамни ўлдирган ваҳший жиноятчи бўлса, уни қамаб, назоратда ушлаб, виждонини қийнайдиган шароит яратиш керак. Мен шуни қўллаб-қувватлайман», — дейди Солижонов.

Суҳбатни тўлиқ қуйида томоша қилишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, Қонунчилик палатасида 3 июнь куни ўтказилган Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича келиб тушаётган таклифлар муҳокама этилган. Унда, хусусан, ўлим жазосини тиклаш борасидаги таклиф ҳам кўриб чиқилган.

Бунга комиссия раиси, Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Акмал Саидов ўз муносабатини билдирган.

«Таклифлар орасида ўлим жазосини тиклаш ҳақидагиси ҳам бор. Буни Ўзбекистон 2005 йилда бекор қилишни бошлаган, аввал 33 та моддаси бор эди, 2008 йилга келиб батамом ўлим жазосини бекор қилдик. Ўзбекистон ўлим жазосини нафақат тинч вақтдаги жиноятлар, балки ҳарбий уруш пайтида ҳам бекор қилган. Бу чет элда ҳар хил, ҳозир ҳам ҳарбий вақтдаги жиноятлар учун ўлим жазосини сақлаб қолаётган давлатлар кўп. Халқаро ҳуқуқ, хусусан, 1949 йил Женева конвенциялари ўлим жазосини қўллашга рухсат берган.

Биз инсонпарварлик нуқтаи назаридан бекор қилганмиз. Давлат ўзи бермаган нарсасини олиб қўйишга ҳаққи йўқ. Инсоннинг туғилиши — Аллоҳнинг инъоми, ота-онасининг ҳаракати. Давлат унга умр бермаганми, уни тортиб олиши ҳам керак эмас. Ўйлайманки, биз ҳозирги йўлимиздан қайтишимиз керакмас. Менинг фикримча, 24-моддага келганда «Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади» деган жумлани қўшиш керак. Ўйлашимча, ўлим жазосини тиклаш таклифини олиш мураккаб бўлса керак», — деган Акмал Саидов.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда Конституцияга ўлим жазосини тақиқлаш тўғрисидаги нормани киритишни таклиф қилган. «Яшаш ҳуқуқи – ҳар бир инсоннинг табиий ҳуқуқи бўлиб, унга бу ҳуқуқни давлат эмас, Яратганнинг ўзи ато этган. Агар сизлар қўллаб-қувватласангиз, Конституциямизга ‘Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади’ деган яна бир муҳим нормани киритишни таклиф қиламан», — дея фикр билдирган Мирзиёев.

Автомобиль ҳаракати учун қийинлаштирилган йўллар ва соғлом турмуш тарзи: аҳолисидан велосипедлари кўп бўлган Нидерландия ҳақида
Жамият22:35 | 17.8.22
Автомобиль ҳаракати учун қийинлаштирилган йўллар ва соғлом турмуш тарзи: аҳолисидан велосипедлари кўп бўлган Нидерландия ҳақида
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Жаҳон22:12 | 17.8.22
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди