Жамият - 11:01 · 24.06.2022Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат нархлари бўйича маълумот берилди
Статистика қўмитаси ахборот хизмати алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳудудий бозорлардаги минимал-максимал нархларини маълум қилди.
Фото: «Bugun.uz»Қайд этилишича, нархлар 22 июнь ҳолати бўйича тақдим этилган. Шакарнинг 1 килограми 9000–13 000 сўмни ташкил этган. Қолган маҳсулотлар нархлари қуйидагича:
- суюякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 000–75 000 сўм;
- қўй гўшти (1 килограмм) — 55 000–88000 сўм;
- картошка (1 килограмм) — 2000–7000 сўм;
- пиёз (1 килограмм) — 2000–5500 сўм;
- сабзи (1 килограмм) — 1200–6000 сўм;
- тухум (10 дона) — 7000–15 000 сўм;
- гуруч (1 килограмм) — 5000–22 000 сўм;
- ўсимлик ёғи (1 килограмм) — 15 500–30 000 сўм.
Аввалроқ май ойи бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳудудий бозорлардаги минимал-максимал нархлари маълум қилинганди.