Ўзбекистонда маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари тузилмаси тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 23 июнь куни «Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Норма» хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ

Таъкидланишича, Президент фармони ва қарорига мувофиқ маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ташкил этилган. Маскан маҳалла ва қишлоқларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини бевосита амалга оширадиган, шунингдек, фуқароларнинг хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат тузилмаларининг маҳаллалар кесимида биргаликда ишлашини ташкил этадиган ички ишлар органларининг энг қуйи бўғинидаги таркибий тузилмаси ҳисобланади.

Қарор билан Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани тузилмаси ва намунавий лойиҳаси тасдиқланган. Маасканлар ички ишлар органлари таянч пунктлари негизида ташкил этилади. Маскан учун ер майдони, биноларни ажратиш, қуриш, таъмирлаш ва мебель билан жиҳозлаш туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан, бошқа моддий-техник воситалар билан таъминлаш ИИВ томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Профилактика катта инспектори масканнинг бевосита раҳбари ҳисобланади, унга маҳаллада жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича кундалик фаолиятни самарали ташкил этиш бўйича жавобгарлик юклатилади. Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14 июндан кучга кирган.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма