Жаҳон - 9:11 · 24.06.2022

Қирғизистон парламенти казино очишга рухсат берди

Жогорку Кенеш «Қирғизистонда қимор фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Қонун лойиҳасига кўра, Қирғизистонда казинолар, онлайн казинолар, букмекерлик, ўйин автоматлари фаолиятига рухсат берилади. Расмийлар казинолар республика бюджетига миллиардлаб сўм даромад келтиришига ишонтирмоқда.

Таъкидланишича, Иссиқкўлда, сўнгра Бишкекда қимор ўйинлари шохобчаларини очиш режалаштирилган. Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаровнинг сўзларига кўра, казинолар фақат хорижликлар учун ишлайди, қирғизистонликлар у ерга киролмайди.

Лойиҳанинг қабул қилиниши мунозаралар ва овоз беришга тўсқинлик қилиш билан боғлиқ жанжал билан бирга кечган. «Бутун Қирғизистон» фракцияси ва «Иман Нуру» фракцияси етакчиси Нуржигит Қодирбеков овоз беришдан бош тортган.

Улар қонун лойиҳасининг қабул қилинишига тўсқинлик қилишга уринган. Жумладан, овозга қаршилик тугмасини босмаган, шу сабабли танаффус эълон қилинган. Муҳокамалар чоғида спикер Талант Мамитов Конституцияга тўхталиб ўтган, унга кўра қарорлар депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Шу тариқа, казинонинг қонунийлаштирилишини 59 депутат қўллаб-қувватлаган, 7 нафари қарши овоз берган. Парламент спикери қонун лойиҳасини уч ўқишда қабул қилинган. Қирғизистонда казинолар 2012 йилгача қонуний фаолият юритган, мамлакат 10 йил ўтиб яна қимор ўйинларидан даромад олади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга ошириш тақиқланади.

Bugun — LIVE