14:13 | 24.06.22 229

Қирғизистоннинг Ўш шаҳар мэри Ўзбекистондан 50 та автобус сотиб олади

Битта автобус 452 млн сўмга баҳоланган

Ўш шаҳар мэри Қирғизистон–Ўзбекистон тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 та янги «Isuzu SAZ HC40» автобусларини харид қилади. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: Бишкек мерияси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, битта автобус 452 миллион сўм (42 минг доллар) туради. Бундай машиналар Бишкекда 2021 йилнинг кузидан (210 дона) харид қилинган. Автобус маркаси япон, лекин у Ўзбекистонда йиғилади.

Ўш мери Алмазбек Мамбетовнинг маълум қилишича, жамғарманинг 16 ўринли автобуслар сотиб олиш учун кредити тасдиқланган.

Аввалроқ Қирғизистон Ўзбекистон билан чегара яқинида 25 миллион долларга магистрал канал қураётгани ҳақида хабар берилганди.