«‘Қўйлиқ’ буюм бозори тўлиқ олиб қўйилмайди. Бозор бузилмайди» — Тошкент шаҳри ҳокимлиги

«Қўйлиқ» бозори давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши маъқуллангани хабар қилинганди. Тошкент шаҳри ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, ишлар доирасида «Қўйлик» деҳқон бозорининг тўлиқ ҳудуди давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши кўзда тутилмаган. Асосий кириш жойи олдидаги автотураргоҳ ҳудудининг бир қисми ва бир нечта вақтинча савдо қурилмаларининг ўрни қурилиш жараёнига жалб этилади. Бунда асосий бино ва савдо расталарининг аксарияти ўз жойида қолади. Лойиҳага кўра, жалб этиладиган ҳудуднинг умумий майдони 10 минг квадрат метр атрофида бўлади.

«Қўйлиқ» буюм бозори ҳам тўлиқ олиб қўйилмайди. Бу ерда ҳам автотураргоҳ ҳудуди ва бир нечта вақтинча қурилмаларнинг ўрни ишларга жалб этилиб, улар учун компенсация маблағлари тўлаб берилади. Буюм бозорининг ҳам асосий павильони ўз жойида қолади. Автотураргоҳ ҳудуди билан бирга ишларга жалб этиладиган умумий майдон 6,3 минг квадрат метрни ташкил этади.

Ишлар якунидан сўнг бозорларнинг автотураргоҳи хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда тегишли рухсатнома бўлса, кўприк ва ёндош йўлларнинг таянч иншоотлари остида жойлаштирилиши мумкин.

«ОАВда келтирилаётган жадвал фақатгина объектлар ҳақидаги умумий маълумотни акс эттирган бўлиб, улар бузилишидан далолат бермайди. Ушбу ер майдонлари йўл ўтказгич, Бектемир йўлидан ТХАЙга ва ТХАЙдан Бектемир йўлига (Фарғона йўлининг давоми) тушувчи йўллар қурилиши сабабли давлат ва жамоат фойдасига жалб этилмоқда.

Маълумки, ҳозирги кунда пойтахтимизда йўл-транспорт инфратузилмасини жадал такомиллаштириш ишлари давом этмоқда. Ушбу йўл ўтказгич, шу жумладан, унинг таркибидаги ёндош йўллар шаҳарга киришда транспорт оқимини тезлаштириш, шаҳарга кириш қисмида тирбандликларнинг ва авариявий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади», дейилган муносабатда.

Аввалроқ Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзияев 2021 йил 13 декабрь куни ўтказилган йиғилишда Қўйлиқ бозори босқичма-босқич кўчирилишини маълум қилганди.

«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди