Россияга қарши санкцияларга қўшиладиган Молдова, Путин билан нормал муносабатлар имкониятини рад этган Еврокомиссия, Украина қайтарадиган «қарз»

Россия қўшинларининг Украина ҳудудларига бостириб кириши ортидан бошланган уруш 24 февралдан буён давом этмоқда. Қуйида 24 июнь куни содир бўлган можарога алоқадор асосий янгиликларни тақдим этамиз.

Фото: «Worldcrunch»

Еврокомиссия раҳбари «Путин билан нормал муносабатлар» имкониятини рад этди

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг фикрича, Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар «Путин билан нормал муносабатларни» имконсиз қилади. Таъкидланишича, Россия иқтисодиётига тобора путур етказаётган санкциялар туфайли Европа Иттифоқи эндиликда Россиянинг амалдаги раҳбарияти билан нормал муносабатларга қайта олмаяпти.

«Биз Россия иқтисодиётига жиддий путур етказувчи олтита санкциялар пакетини киритдик. Шунинг учун Путин билан нормал муносабатларга қайтишимиз эндиликда мумкин эмас», — деган Еврокомиссия раҳбари.

Блинкен: «G7 давлатлари Украина бўйича дипломатик ечимни муҳокама қилади»

G7га аъзо давлатлар июнь ойи охирида Германияда бўлиб ўтадиган саммитда Украинадаги вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилишни муҳокама қилиш ниятида. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.

«Яқин кунларда Россиянинг Украинага қарши агрессиясининг оқибатлари, хусусан, дипломатик ечим топиш мумкинми ёки йўқми деган савол муҳокама қилинади, шунингдек, агар бундай имконият бўлмаса, вазиятга тайёргарлик кўрилади», — деган Блинкен.

Украина Молия вазирлиги уруш пайтида олинган кредитлар қачон қайтарилишини маълум қилди

Кредитлар кўринишидаги халқаро ёрдам келажакда Украина иқтисодиётига қўшимча юк бўлмайди, чунки маблағлар узоқ муддатга ва паст фоиз ставкасида тақдим этилган. Бу ҳақда Украина молия вазири Сергей Марченко гапирди.

«Биз урушда ғалаба қозонишимиз керак. Кейин урушдан кейинги тикланиш ҳақида гаплашамиз. Ва биз узоқ муддатли, 15 йил ва ундан кўпроқ муддатга кредитлар оламиз. Шунинг учун келгуси йиллар учун қўшимча қарз юкини яратмаймиз. Бу борада хотиржам бўлишимиз мумкин», — деган Марченко.

Молдова Россияга қарши санкцияларга қўшилиш ниятида

Молдова Европа Иттифоқи саммитида Брюсселдаги саммитда муҳокама қилинган Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Молдова парламенти раиси Игор Гросу маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг мақоми ва Европа интилишлари ЕИ билан бирдамликни талаб қилади.

Европа Иттифоқи Украинага молиявий ёрдам миқдорини тасдиқлади

Европа Иттифоқи давлатлари Украинага 9 миллиард евро миқдорида ёрдам беришга қарор қилди. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

«Украинанинг ишончли ҳамкорлари бор. Биз бардош берамиз, ютамиз ва тиклаймиз», дея ёззган Ермак.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди