Самарқандда «Nexia-2» ва «Malibu» тўқнашуви оқибатида 2 нафар ИИБ ходими ва 1 фуқаро вафот этди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида 23 июнь куни «Nexia-2» ва «Malibu» тўқнашуви оқибатида 2 нафар ИИБ ходими ва 1 фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, шу куни соат тахминан 00:30 да «Чароғбон» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-377 автомобиль йўлининг 7 километрида Тойлоқ тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант М.Хурсандов бошқарувида бўлган «Nexia-2» русумли автомашина йўлнинг Ургут йўналиши томон қайрилаётган вақтида, қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган Тойлоқ туманида яшовчи 2003 й.т. фуқаро А.П. бошқарувида бўлган «Malibu» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда «Nexia-2» русумли автомашинада бўлган М.Хурсандов, йўловчилари Тойлоқ тумани ИИБ ҲПБ катта профилактика инспектори майор Р.Раззоқов ҳамда Тойлоқ туманида яшовчи 1957 йилда туғилган фуқаро Ш.М.лар олган оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этганлар.

«Nexia-2» русумли автомашинанинг қолган йўловчилари Тойлоқ туманида яшовчилар 1992 йилда туғилган А.И. ва 1994 йилда туғилган Н.М ҳамда «Malibu» русумли автомашина ҳайдовчиси А.П., йўловчилари Тойлоқ туманида яшовчилар 2005 йилда туғилган А.М. ва 2004 йилда туғилган А.Р.лар тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 17 июль куни «Cobalt» ҳавдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида машина йўл четидаги кафега кириб кетганди. Автомобилни ҳодисадан бир неча соат олдин ишдан бўшатилган ИИБ ходими бошқараётган бўлган.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади