11:48 | 24.06.22 100

Тошкентда автотураргоҳдаги «Isuzu» портлади — видео

Ҳозирда ҳодисанинг сабаби аниқланмоқда

Тошкент шаҳрида 23 июнь куни автотураргоҳда турган «Isuzu» юк машинасининг газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда «SamAuto» ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, «SamAuto» тегишли давлат идоралари билан биргаликда ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

«‘Isuzu’ шассиси асосида ҳаракатланувчи юк автомобилларида газ баллонларининг портлаш ҳолатлари қайд этилган. Тегишли давлат идоралари билан биргаликда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Техник гуруҳ дастлабки экспертизани ўтказиш ва портлашлар сабабларини аниқлаш учун ички ишлар органларига суриштирув ишларида кўмак бериш учун воқеа жойига жўнаб кетди», дейилади хабарда.

Аввалроқ Жиззахдаги газ «заправка»да «Жигули»нинг газ баллони портлаб кетгани ҳақида хабар берилганди.