Жаҳон - 16:29 · 24.06.2022

Хитой BRICS’га янги давлатларни қабул қилишни сўради

Хитой BRICS ҳамкорлик ва ҳамдўстлик механизмлари иштирокчилари сонини кенгайтириш ва уларга янги давлатларни қабул қилишга чақирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «HSE»

ХХР раиси Си Цзиньпин 23 июнь куни 14-саммитдаги видеомурожаатда бу бўйича маълумот берган.

«Кўплаб давлатлар BRICS ҳамкорлик механизмларига қўшилишга умид билдирди. 2022 йил аъзоликни кенгайтириш бўйича чуқур музокаралар ўтказдик. Бу жараённи олдинга силжитиш ва бизга руҳан яқин ҳамкорларга BRICS ҳамжамиятига имкон қадар тезроқ қўшилиш имконини бериш керак», — дейди Си Цзиньпин.

Шунингдек, давлат раҳбари BRICS саммитида мамлакатларни бир томонлама санкцияларга қарши курашишга, халқаро ҳамжамиятни Совуқ уруш менталитетидан воз кечишга чақирган.

«Ҳалоллик ва адолат тарафдори бўлишимиз, халқаро ҳамжамиятни чинакам кўп томонлама бўлишига кўмаклашишимиз керак. Халқаро тартибни ҳимоя қилишимиз керак, унинг ўзаги БМТ ва халқаро ҳуқуқдир, Совуқ уруш менталитетидан ва блокларнинг қаршилигидан воз кечишимиз зарур», — дейди у.

BRICS бешта давлатдан: Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикасидан иборат гуруҳ ҳисобланади.

Аввалроқ Хитой раиси Украинадаги урушга муносабат билдирганди. Шунингдек, итой Украинадаги урушни тўхтатиш йўлини маълум қилган.

Bugun — LIVE