Андижонда тадбиркор МИБ ходимига бензин сепиб, ёқиб юборишга урингани айтилмоқда

Андижон вилояти прокуратураси ижтимоий тармоқларда тарқалган, тадбиркор МИБ ходимига бензин сепиб, ёқиб юборишга урингани айтилган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Аниқланишича, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 11 мартдаги кредит қарздорлиги ва давлат божини ундириш тўғрисидаги қарори бўйича юритилган иши юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилган. 2022 йилнинг 14 июнь куни Хонобод шаҳри Шифобахш кўчасида жойлашган шифохона биносига келган МИБ шаҳар бўлими бошлиғи А.И. ва банк ходимларига нисбатан фуқаролар Ю.М. ва С.М. қўпол муносабатда бўлган. Улар фуқаролар тинчини бузиб, жанжал кўтариб, безорилик ҳаракатларини содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан фуқаролар Ю.М. ва С.М.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада жаримани тўлашга имконияти бўлмаган ҳайдовчи ўзини ёқиб юборгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида аёл алимент сабаб ўзи ва болаларини бензин сепиб ёқиб юбормоқчи бўлган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди