Асқар Акаев Ўзбекистонда давлат тўнтариши уюштирмоқчи бўлган айрим ташқи кучлар ҳақида гапирди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев Германиянинг «Deutsche Welle»га берган интервьюсида 2005 йил 24 мартда ҳокимиятдан четлатилганини изоҳлади.

Фото: «Zerkalo»

Унинг фикрича, ҳокимиятни ағдариш ҳукуматни танқид қилган мустақил газеталарнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Акаев Қирғизистондаги сўз эркинлиги ҳатто Қозоғистон ва Ўзбекистон собиқ президентларининг ҳам норозилигига сабаб бўлганини айтган.

У Грузиядаги «атиргуллар инқилоби» ва Украинадаги «оловранг инқилоб»дан кейин Ўзбекистонда давлат тўнтариши уюштирмоқчи бўлган айрим ташқи кучлар ҳақида гапирган. Собиқ президентнинг фикрича, у ерда режа ўхшамаганидан кейин улар Қирғизистонга эътибор қаратган.

«Ўйлайманки, мен ‘Freedom House’га ОАВ учун босмахоналар ташкил этишга рухсат бериб, энг катта хатога йўл қўйганман. Мен уларга катта эркинлик бердим ва улар барча мустақил газеталарни чоп қила бошлади. Улар шунчаки миллионлаб нусхада газеталарни текинга кўпайтирди. У ерда биз ва оиламиз ҳақида турли туҳматлар ёзилганди», — деган у.

Асқар Ақаевга кўра, қўшни давлатлар президентлари ҳам босмахона ишидан норози бўлган.

«Бир куни Нурсултон Абишевич (Қозоғистоннинг биринчи президенти) менга қўнғироқ қилиб: ‘Эшит, демократ, уйингда демократиянгни қиласан. Бизда нима кераги бор? Кўрдингми, босмахоналаринг газета чиқариб, менга танқидлар қилган!’ деди. Ислом Абдуғаниевич ҳам худди шундай гапирди. Шу тариқа, шундай хатолик юз берди, иқтисодиётимиз эса юқорига қараб кетаётганди», — дейди Акаев.

Маълумот ўрнида, Асқар Акаев Қирғизистоннинг биринчи президенти. У 2005 йил 24 мартда парламент сайловлари натижалари унинг фарзандлари – қизи Бермет ва ўғли Айдар фойдасига қўпол равишда сохталаштирилганидан кейин мухолифат томонидан ағдарилган. Оиласи билан бирга у Москвага қочиб кетган ва ҳозир ҳам у ерда яшайди.

Аввалроқ Акаев нуфузли мукофот билан тақдирланганди. Шунингдек, ундан «Қумтор» иши бўйича барча айбловлар олиб ташланганди.

Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото