Дунёнинг яшаш учун энг яхши шаҳарлари рўйхати эълон қилинди

«Economist Intelligence Unit» дунёдаги яшаш учун энг қулай шаҳарларнинг йиллик рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда «The Economist» нашри маълумот берди.

Фото: Google Images

«Economist Intelligence Unit» «The Economist»га тегишли корхона бўлиб, мазкур рейтингда дунёнинг 173 та шаҳри соғлиқни сақлаш, жиноятчилик даражаси, сиёсий барқарорлик, инфратузилма ва яшил майдонлардан фойдаланиш каби бир қатор омиллар бўйича баҳоланган.

Умуман олганда, рўйхатда Европа етакчилик қилган бўлиб, кучли ўнталикдан ўрин олган олтита шаҳар Европада жойлашган. Швейцариянинг иккита шаҳри ўнликдан ўрин олган. Мамлакатнинг Цюрих ва Женева шаҳарлари мос равишда учинчи ва олтинчи ўринларни эгаллаган.

Қайд этилишича, рўйхатда Канада етакчилик қилган. Мамлакатнинг учта шаҳри: Калгари, Ванкувер ва Торонто рейтингдан жой олган.

Кучли ўнликдан қуйидаги шаҳарлар ўрин олган:

  • 1. Вена, Австрия;
  • 2. Копенгаген, Дания;
  • 3. Цюрих, Швейцария;
  • 4. Калгари, Канада;
  • 5. Ванкувер, Канада;
  • 6. Женева, Швейцария;
  • 7. Франкфурт, Германия;
  • 8. Торонто, Канада;
  • 9. Амстердам, Нидерландия;
  • 10. Осака, Япония ва Мельбурн, Австралия.

Аввалроқ Экологияга энг кўп зарар келтираётган дунё шаҳарлари рейтинги эълон қилинганди. Шунингдек, дунёдаги 2021 йилда яшаш учун энг яхши шаҳар қайси экани хабар қилинган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди