iPhone 14 Pro’нинг янги ранги намойиш қилинди — фото

Хитой манбалари iPhone 14 Pro’нинг янги бронза рангдаги юқори сифатли тасвирини намойиш қилди. Бу ҳақда «iPhoneyun» хабар берди.

Фото: «CISO Club»

Манбанинг ёзишича, бу ранг бир неча йил аввал кўплаб фойдаланувчилар орасида машҳур бўлган классик олтиндан тўқроқ бўлади. iPhone 14 ва iPhone 14 Max қора, оқ, кўк, қизил, бинафша ва бошқа рангларда, iPhone 14 Pro ва 14 Pro Max эса графит, кумуш ва бинафша рангларда тақдим этилиши кутилмоқда.

Фото: «kejiwen»

iPhone 14 ва iPhone 14 Мах 2021 йилги Apple А15 ягона чипли тизимидан фойдаланади, iPhone 14 Pro ва iPhone 14 Pro Max эса янги Apple А16 мобиль платформаси асосида ишлаб чиқарилади. Камералар нуқтаи назаридан Pro ва Pro Max моделлари 48 мегапикселли тасвир сенсори ва 8К видеони қўллаб-қувватлайди.

Фото: «gamebaike»

Аввалроқ Apple эски iPhone модделарининг ишлашини секинлаштирганликда айбланганди. Шунингдек, iPhone 14 макетларининг суратлари намойиш қилинган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди