ЖССТ 33 мамлакатда болалар орасида номаълум гепатит аниқланганидан огоҳлантирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 33 мамлакатда болаларда келиб чиқиши номаълум бўлган гепатитни аниқлади. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.

Фото: «Independent»

Ташкилот гепатитга чалинган 920 та шубҳали ҳолатни қайд этган. 27 майда касалликнинг 270 та кузатилганди. ЖССТ 45 нафар болада трансплантацияси операциялари зарур бўлгани, 18 нафар бемор эса вафот этганини таъкидлаган.

Мутахассислар апрель ойида мазкур касалликка нима сабаб бўлаётганини прогноз қилганди. Буюк Британия соғлиқни сақлаш агентлиги касаллик «F41» деб номланган аденовирус штами сабаб келиб чиққан бўлиши мумкинлигини айтган. Болаларда гепатитнинг ривожланиши ошқозон-ичак инфекцияси белгилари билан бошланган: асосий аломатлар қорин оғриғи, диарея ва кўнгил айниши бўлган. Касалликнинг оҳирги босқичида жигар ферментлари ошишидан ташқари, болаларда сариқ касаллик ҳам кузатилган.

Аввалроқ россиялик вирусолог COVID-19 номаълум гепатитга сабаб бўлаётганини айтганди. Шунингдек, коронавирус болаларда оғир жигар касаллигига олиб келиши маълум қилинган.

Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Жаҳон22:12 | 17.8.22
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео