Канада Сенати Россия активларини мусодара қилишни маъқуллади

Канада Сенати мамлакат бош вазири Жастин Трюдо томонидан таклиф этилган Россия активларини мусодара қилиш ҳуқуқини назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Қабул қилинган C-19 қонун лойиҳаси бир қатор чора-тадбирларни таклиф қилади. Жумладан, у чет эл фуқаролари томонидан уй-жой сотиб олишни икки йилга тақиқлаш, Россиянинг Украинага ҳужуми учун масъул шахсларнинг активларини мусодара қилиш ва сотиш ҳуқуқини ўз ичига олади.

Бундан ташқари, 450 саҳифали C-19 қонун лойиҳаси юқори палатадан ҳеч қандай ўзгаришсиз қабул қилинган ва қиролнинг расмий розилигидан кейин қонунга айланади.

Аввалроқ россиялик олигархлар Европа санкциялари туфайли қанча маблағ йўқотгани ҳисобланганди. Шунингдек, Байден россиялик олигархларнинг мулкини Украинага ўтказишни қўллаб-қувватлаганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди