NASA Ойда ядро реакторини синовдан ўтказади

Ойда ядро реактори синовдан ўтказилади, чунки бошқа энергия манбалари Ернинг табиий йўлдоши шароитларига унчалик мос келмайди. Бу ҳақда «New Atlas» хабар берди.

Фото: «BBC»

NASA 2030 йилгача Ой юзасида синовдан ўтказиладиган 40 киловатт қувватга эга ядровий реакторларнинг учта дастлабки лойиҳаси учун 15 миллион долларлик шартномалар ажратган. У Ой базаларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.

Агар NASA Ойда инсоннинг бўлиши ва Марсга экипаж парвози мақсадига эришмоқчи бўлса, бунда электр таъминоти жуда муҳим аҳамиятга эга. Ой базасини ташкил этиш билан боғлиқ муаммо шундаки, унинг юзасига юк ташиш ускуналарини етказиб бериш қиммат бўлиб, юк ташиш нархи ҳар 0,45 килограм учун 100 минг долларга баҳоланади.

Бундан ҳам ёмони, база 130 даража совуқга чидаши керак бўлади, шунда база ядровий ёқилғидан фойдаланиши керак бўлади.

Аввалроқ АҚШ Ойда атом электр станцияси қурмоқчилиги маълум қилинганди. Шунингдек, NASA Ой орбитасидаги чайқалишлардан огоҳлантирганди.

Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади