NATO бош котиби Россия билан муносабатларга ойдинлик киритди

NATO бош котиби Йенс Столтенберг альянс ва Россия ўртасидаги муносабатларга ойдинлик киритди. Бу ҳақда «El Pais» хабар берди.

Фото: «Daily Sabah»

Столтенбергнинг сўзларига кўра, альянс Россияга қарши уруш олиб бормаяпти, лекин Украинага ёрдам беришни давом этмоқда. Расмий давлатлар ўртасидаги қуролли можарони дипломатия йўли билан тўхтатишни таклиф қилган. NATO Украинанинг суверен ва мустақил Европа давлати бўлиб қолиши учун унинг позициясини мустаҳкамлаш ниятидалиги қайд этилган.

«Биз Украинага ёрдам берамиз. NATO ва Россия ўртасида ҳеч қандай уруш йўқ. Аммо тичликни борича қабул қилиш ҳар доим таҳликали», — дейди у.

Столтенберг 28–30 июнь кунлари Мадридда ўтказилиши режалаштирилган NATO саммитининг аҳамияти ҳақида ҳам гапирган. У тадбирда иштирокчи давлатлар қўшинлар сонини кўпайтириш бўйича келишишини айтган.

Шунингдек, йирик ҳажмда ҳарбий техникадан фойдаланиб, тезкорлик билан жавоб бериш муҳокама қилиниши таъкидланган. Бундан ташқари, улар Украинага катта ёрдам пакетини тасдиқлаши керак.

«Бу тарихий воқеа бўлади, авваланбор, 30 иттифоқчи Европада Иккинчи Жаҳон уруши тугаганидан бери энг катта хавфсизлик инқирози фонида йиғилмоқда. Албатта, диққат Россия ва Украинага қаратилади. Лекин бошқа таҳдидларни, жумладан, Шимолий Африка ва Саҳелдаги терроризм ёки беқарорликни унутмаслик керак. Шунинг учун жанубий мамлакатлар билан ҳамкорликни кучайтирамиз ва келишиб оламиз», — деган NATO  бош котиби.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергей Лавров Европа Иттифоқи ва NATO Россияга қарши коалиция тузаётганини айтганди. Россия дипломати вазиятни Иккинчи жаҳон уруши билан таққослаганди. Шунингдек, NATO’нинг Украина бўйича режаларидан бири маълум қилинган.

Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров
Жамият, Қорақалпоғистон18:42 | 17.8.22
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров