Ўзбекистон Афғонистонга 74 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди

Афғонистонда рўй берган зилзила оқибатида жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон мамлакатга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Таъкидланишича, озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур предметлар ва медикаментлардан иборат жами 74 тонна юк ортилган самолёт Афғонистонга жўнаб кетган.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, Афғонистоннинг Кобул, Ғазни, Лўгар, Пактика, Хост ва Лағмон вилоятларида 22 июнга ўтар кечаси 6,1 балли зилзила содир бўлган. Унинг кучи Ўзбекистонга ҳам сезилган. «Толибон» расмийлари тунда содир бўлган зилзила сўнгги йигирма йил ичида энг ҳалокатлиcи бўлганини айтган. Ҳаракат расмийси зилзила сабаб халқаро ташкилотлардан ёрдам сўраган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги кучли зилзила қурбонларининг оилала аъзоларига ҳамдардлик билдирган. Ҳукумат табиий офатнинг фожиали оқибатларини имкон қадар тез бартараф этишда биродар Афғонистон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини таъкидлаган.

Ҳолат юзасидан БМТ бош котиби Антониу Гутерриш жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилиб, Афғонистонга зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам сўраган.

«Халқаро ҳамжамиятнинг ушбу табиий офатдан жабр кўрган юзлаб оилаларга ёрдам беришига умид қиламиз. Бирдамлик кўрсатиш вақти келди», — деган Гутерриш.

Шунингдек, у БМТнинг жойлардаги ходимлари вазиятни баҳолаб, муҳтожларга тез ёрдам кўрсатаётганини қўшимча қилган ва қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.

Шу пайтгача мамлакатга Ҳиндистон гуманитар ёрдам жўнатган, Эрон, Жанубий Корея ва Япония ёрдам бермоқчи эканини маълум қилган. Ўз навбатида, Туркия Афғонистонга зилзила бўйича ҳамдардлик билдирган.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма