Ўзбекистонда 25 июнь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
«Ўзгидромет» 25 июнь куни республика ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21–23 даража, кундузи 36–38 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 39–44 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23–28 даража, кундузи 39–44 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19–24 даража, кундузи 34–39 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, 15–20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23–28 даража, кундузи 39–44 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18–23 даража, кундузи 32–37 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддали ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13–18 даража, кундузи 22–27 даража бўлади.



