10:56 | 25.06.22 156

Ўзбекистонда президентлик ваколат муддати 7 йилгача узайтирилиши мумкин

Лойиҳада 90-моддага ўзгартириш киритиш, яъни «беш» сўзини «етти» сўзига алмаштириш кўзда тутилган

Ўзбекистонда Президентнинг ваколат муддати 5 йилдан 7 йилгача узайтирилиши мумкин. Бу бўйича 25 июнь куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган «Мамлакат Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида келтириб ўтилган.

Скрин: «Халқ сўзи»

Унга кўра, Конституциянинг 90-моддаси 2-қисмига ўзгартиришлар киритиш, яъни «беш» сўзини «етти» сўзига алмаштириш кўзда тутилган. 2-қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси президенти Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан 7 йил муддатга сайланади. Президент сайловини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонуни билан белгиланади».

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Конституцияга қандай ўзгаришлар киритишни таклиф қилгани бўйича рўйхат эълон қилинганди.