Ўзбекистоннинг саккиз шаҳрида «Янги нафас» пойгаси ўтказилади

Ўзбекистоннинг саккизта шаҳрида 26 июнь куни «Ёшлар куни» тадбирлари доирасида «Янги нафас» ёшлар марафони бўлиб ўтади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Маълум қилинишича, Тошкент, Чирчиқ, Гулистон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида ўқувчилар ва талабалар, жамоат арбоблари ва тадбиркорлар, спортчилар 3 километр масофада куч синашади.

Енгил атлетика федерацияси вакили Шуҳрат Усмонов пойгаси ҳақида маълумот берди. Қайд этилишича, 2020 йилда Ўзбекистонда ковид пандемияси билан боғлиқ вазият кескинлашганда федерация раҳбарияти вирусга қарши умумий курашга ҳисса қўшиш мақсадида «Янги Нафас» спорт ҳаракатини ташкил этиш ташаббусини илгари сурган. 2020 йилда Ўзбекистоннинг 19 шаҳрида оммавий хайрия пойгалари ўтказилиб, унда 70 мингдан ортиқ киши иштирок этган. Шунингдек, 2021 йилда пойгада 100 мингдан ортиқ киши иштирок этган.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги шаҳарлар билан узлуксиз интернет алоқасини таъминлашга тайёргарлик кўриш бўйича техник ишларни амалга оширмоқда. Пойтахтлик мухлислар «Humo arena» мажмуасидаги спорт майдончаси мусобақани саккизта экранда томоша қилиши мумкин бўлади. Шу билан бирга, имконияти чекланган югурувчилар ҳам мусобақада қатнашиш мумкинлиги айтилган.

Аввалроқ «Ёшлар куни» тадбирлари доирасида ўтказиладиган «Янги нафас» ёшлар марафони муносабати билан 25–26 июнь кунлари пойтахтдаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилиши ҳақида маълумот берилганди.

Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Жаҳон10:48 | 10.8.22
Беларусда коронавируснинг «нинзя» штами аниқланди
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди