Қирғизистонда инвесторлар учун «олтин паспорт» жорий этилади

Қирғизистонда «олтин паспорт» тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Фото: «informburo.kz»

Маълум бўлишчиа, инвесторлар Қирғизистон фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиши мумкин бўлади. Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

«Ўйлайманки, агар инвестор иқтисодиётимизга 300 минг доллар сармоя киритса, унга фуқаролик беришимиз мумкин. Бу кўчмас мулк сотиб олиш ёки бизнесни бошлаш бўлиши мумкин. Мазкур жараёнда инвесторга фуқароликни соддалаштирилган тартибда бериш керак», — дейди Миллий инвестиция агентлиги раҳбари Равшан Собиров.

Унинг қўшимча қилишича, бундай амалиёт кўплаб мамлакатларда, масалан Швеция, Кипр ва Туркияда мавжуд.

Аввалроқ Кипр Алишер Усмоновнинг синглисини «олтин паспорт»дан маҳрум қилгани ҳақида хабар берилганди.

«Толибон» Афғонистонда «Ал Қоида» раҳбари ўлдирилганини тан олдими?
Жаҳон15:22 | 13.8.22
«Толибон» Афғонистонда «Ал Қоида» раҳбари ўлдирилганини тан олдими?
Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Жамият15:02 | 13.8.22
Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди