Россия ва АҚШ Украинадаги урушни тўхтатишни муҳокама қилди

Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов ва АҚШнинг собиқ Афғонистондаги муваққат вакили Залмай Ҳалилзод Украинадаги урушни тўхтатиш, тинчлик шартномасини имзолаш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда «Politico» хабар берди.

Фото: «CNN»

Дипломатлар Вашингтон туманларидан бирида жойлашган «Milano» кафесида учрашган. Музокараларда Миллий манфаатлар маркази нодавлат ташкилоти директори Дмитрий Сайкс ҳам иштирок этган. «Politico» мухбири кафеда бўлиб, дипломатлар нимани муҳокама қилаётганини ёзиб олган.

Фото: «Politico»

Музокаралар чоғида Халилзод Украинадаги урушни тугатиш учун тинчлик битимини имзолаш зарурлигини таъкидлаган. Россия элчиси Антонов бундай ташаббусга қўшилган ва АҚШ манфаатларини қондириш учун Москва қандай ён бериши кераклигини сўраган. Бунга жавобан Халилзод украиналик дипломат билан учрашув ташкил қилишни таклиф қилган.

Антонов Украинани «нацистлар» бошқараётганини айтиб, АҚШ нега Киев сиёсатига ҳеч қандай муносабат билдирмаётганини сўраган.

«Бизда АҚШда яҳудий йигитлар кўп. Нега улар Киевда бўлаётган воқеаларга бунчалик бағрикенг? Мен Зеленскийнинг Украина келажаги ҳақидаги қарашларини тушунмаяпман», — деган Антонов ва Вашингтон уларга ҳурмат кўрсатиши кераклигини айтган.

Бундан ташқари, Россия элчиси Москва Вашингтондан хавфсизлик кафолатларини олиши кераклиги, шундан сўнг икки давлат ўртасидаги мулоқотни нормаллаштириш ҳақида гапириш мумкинлигини айтган.

Ўз навбатида, Дмитрий Сайкс Россияда ўз телеканалини яратиш имкониятларини муҳокама қилган. Халилзод бу катта даромад олиб келишини айтган. «Кичик ҳамкор бўлиш ҳақидаги илтимосимни унутманг», — деган Антонов.

Россия элчиси Халилзод ва Сайкс билан музокаралар ҳақида изоҳ беришдан бош тортган. АҚШнинг Афғонистондаги собиқ расмийси ҳам Вашингтондаги ресторанда бўлиб ўтган норасмий учрашув юзасидан «Politico» билан мулоқот қилишни истамаган.

«Суҳбат нима ҳақида кетаётганини ҳатто тушунмагансиз. Ҳақиқатан ҳам, сиз суҳбатни объэктив равишда ёритиш учун бизга этарлича яқин бўлмагансиз», — деган Сайкс.

Аввалроқ АҚШ Украинага Россияга зарба бера оладиган учувчисиз учиш аппарати сотишни бекор қилганди. Шунингдек, АҚШ ва иттифоқчилари Украинадаги урушнинг узоқ кечишига тайёрланаётгани айтилган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди