Тошкентда террористик материалларни интернетда тарқатган эркак қамалди

Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ва ДХХ шаҳар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда террорчилик ташкилоти ғояларини тарғиб қилувчи эркак ушланди.

Фото: Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Аниқланишича, 1990 йилда туғилган Т.М. «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилоти ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Telegram’да канал очиб, виртуал диний жамоат ташкил этган. Тақиқланган ғояларни тарғиб қилувчи мазкур каналга танишлари — 1990 йилда туғилган А.Д., 1991 йилда туғилган Н.Ж., 1990 йилда туғилган Н.А., 1982 йилда туғилган Ш.Н.ни жалб қилиб, канал обуначиларини янада кўпайтиришга ҳаракат қилган.

Т.М. Telegram каналида террорчилик ташкилотининг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган файлларни хамда бошқа республика ҳудудида тақиқланган диний мазмундаги маърузаларни тарқатиб, ташкилотга аъзо бўлишни даъват қилиб келгани аниқланган.

Мазкур холат юзасидан Жиноят кодексининг 2441-моддасига (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) асосан жиноят иши қўзғатилиб, юқорида номлари келтирилган шахсларнинг барчасига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Тошкентда Суриядаги террор гуруҳ сафига қўшилиш учун кетаётган аёл ушланганди. Шунингдек, Тошкентда қўпорувчилик содир этишга уринган террористик гуруҳ аъзолари ушлангани ҳақида хабар берилган.

Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
ДТМ 8 август кунги тест натижаларини эълон қилди
Жамият23:58 | 9.8.22
ДТМ 8 август кунги тест натижаларини эълон қилди
Жиззахда алимент қарздролигини ундиришга борган МИБ ходими пичоқланди
Жамият23:54 | 9.8.22
Жиззахда алимент қарздролигини ундиришга борган МИБ ходими пичоқланди