«Террорчилар Афғонистондан қўшни давлатларга кириш учун база сифатида фойдаланмоқчи» — Шойгу

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу халқаро террорчилар етакчилари Афғонистондан қўшни давлатларга кириб бориш учун база сифатида фойдаланмоқчилигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Звезда»

Шойгу 24 июнь куни Россия ва Марказий Осиё давлатлари йиғилишида бу ҳақда гапирган.

«Халқаро террорчилар етакчилари Афғонистон ҳудудини қўшни давлатларга кириб бориш ва жиҳодчиларнинг кенг тармоғини яратиш, жумладан, жангариларни қайноқ нуқталардан олиб ўтиш йўли билан тўлдириш учун база сифатида фойдаланмоқчи», — деган у.

Шойгунинг таъкидлашича, минтақада диний радикализм мафкураси, наркотик моддалар савдоси ва трансчегаравий жиноятлар тарқалмоқда.

У минтақадаги террорчилик ташкилотларига қарши курашиш бўйича умумий ёндашувларни шакллантириш учун Марказий Осиё давлатлари ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги мувофиқлаштиришни кучайтириш зарурлигини айтган. Россия мудофа вазири мамлакатлар ўртасидаги кўп йиллар давомида шаклланган ишончли мулоқот ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва такомиллаштиришга хизмат қилишига умид билдирган.

Йиғилишда Россия Мудофаа вазиридан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий идоралари раҳбарлари Руслан Яхшиликов, Бактибек Бекболотов, Шерали Мирзо ва Баҳодир Қурбоновлар ҳам иштирок этган. Бундай форматдаги учрашув биринчи марта ўтказилмоқда.

Аввалроқ Путин Марказий Осиё давлатларида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказилишини маълум қилганди. Шунингдек, Афғонистондан Марказий Осиёга келадиган асосий таҳдид айтилган.

Минглаб россияликлар Қозоғистон орқали Қирғизистон ва Ўзбекистонга жўнаб кетди — Қозоғистон ИИВ
Жаҳон15:35 | 26.9.22
Минглаб россияликлар Қозоғистон орқали Қирғизистон ва Ўзбекистонга жўнаб кетди — Қозоғистон ИИВ
Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Жамият15:16 | 26.9.22
Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади