Андижонда дарахтлар устидаги оромгоҳ, чегара ҳудудидаги сиҳатгоҳ ва 69 млн долларлик Янги Ўзбекистон денгизи — суратларда

Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан бир қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун 23–25 июнь кунлари Андижон вилоятидаги туризм мажмуалари, дам олиш ҳудудлари ва зиёратгоҳлари бўйлаб инфо-тур ташкил этилди. Унда иштирок этган «Bugun.uz» мухбири вилоятнинг сайёҳлар бориши керак бўлган масканлари борасида репортаж тайёрлади.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, инфо-турнинг биринчи кунида ОАВ вакиллари ва блогерлар вилоятнинг Қирғизистон билан чегарадош бўлган ҳудуди — Хонoбод шаҳри ва Марҳамат туманларида бўлган. Ҳудудлардаги Хонoбод сиҳатгоҳи, Фозилмон ота зиёратгоҳи, Янги Ўзбекистон денгизи, дорбозлар хонадони ва «Буюк маскан» дам олиш комплекси фаолияти билан танишган.

Хонoбод сиҳатгоҳи

Андижоннинг гўзал табиатли, мусаффо ҳаволи, экотуризм учун қулай ҳудуди бўлган Хонобод шаҳрида жойлашган ушбу сиҳатгоҳ денгиз сатҳидан 850 метр баландликда қурилган. Ҳудуд ўзининг кислород билан тўйинган, ионлаштирилган ҳавоси билан айниқса юқори ва қуйи нафас йўллари, асаб тизими, юрак қон-томир касалликларини даволашда, коронавирусдан кейинги организмни яхшилашда муҳим аҳамиятга эга.

Фото: «Bugun.uz»
Сиҳатгоҳ томошагоҳидан кўринадиган манзара
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Сиҳатгоҳ директори Нигора Муҳиддинованинг сўзларига кўра, 180 ўринли масканда соғломлаштирувчи жисмоний тарбия, сузиш ҳавзаси, физиотерапия муолажалари, даволовчи ванналар, шарко души, парафин билан даволаш, фитотерапия каби муолажалар амалга оширилади.

Шунингдек, сиҳатгоҳда массаж, функционал диагностика, тор мутахассислар кўриги, кедр бочкасида парлаш каби қатор қўшимча хизматлар, бундан ташқари, кино зали, кўнгилочар дастурлар ва экскурсиялар ҳам мавжуд.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Фозилмон ота зиёратгоҳи

Хонoбод шаҳрида жойлашган қадимий зиёратгоҳнинг энг муҳим хусусиятларидан бири унинг шифобахш булоғидир. Кўплаб дардларга даво бўлиши айтиладиган бу сув учун нафақат Андижон, балки республиканинг бошқа ҳудудларидан ҳам фуқаролар, қўшни мамлакатлардан сайёҳлар ҳам келади.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

XIII асрда яшаб ўтган уламо Сайид Фозилмон Деҳлавий ушбу булоқ бўйини ўзига макон қилган. XVI аср охирида келган кучли сел оқибатида Фозилмон ота мақбараси текисланиб, лой остида қолади. 1805 йилда қабр ўрни аниқланиб, мақбара қайта тикланади. Масканда ҳозир ҳам сайёҳларнинг қадами узилмайди.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Янги Ўзбекистон денгизи

Хонoбодда туркиялик қурувчилар томонидан 69 миллион доллар эвазига яна бир йирик туризм мажмуаси — Янги Ўзбекистон денгиз қурилмоқда. Олти босқичда амалга ошириладиган ушбу қурилишда, дастлаб, 2022 йилда давлат томонидан денгиз бутунлай қуриб битказилади, ундан сўнг тадбиркорлар томонидан денгиз атрофида жойлашган дам олиш масканларини қурилади.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Хусусан, дам олиш ҳудудида сув усти ресторанлари, болалар майдончалари ва шаҳар кутубхонаси, манзарали ўрмон ҳудудида ресторан, кафе ва кичик савдо дўконлари бўлади. Шаҳар ҳокими ёрдамчиси Фаррух Эргашовнинг сўзларига кўра, актив майдонда турли ўйин майдончалари, лабиринт ўрмонлар, табиат бўйлаб сайр қилиш жойлари, 400 та ҳоббит уйлари, меҳмонхоналар, кичик биологик ҳовузлар ва ресторанлар қурилади. Бундан ташқари, қумли ва тошли пляжлар, сузиш жойлари ва аква парк ҳам лойиҳада ҳисобга олинган.

Фото: «Bugun.uz»

Дорбозлар хонадони

Марҳамат туманида 78 ёшдаги хонадон соҳиби Юнусали ота Ғозиев бугунги кунда дорбозлик миллий санъатини давом эттириб, тумандаги миллий туризмни ривожлантиришга беминнат ҳиссасини қўшиб келмоқда. Фаолиятининг 23 йиллик заҳматидан сўнг, нафақа ёшида ҳам бекор ўтиришни истамаган ота ўз хонадонидан мақсадли фойдаланиб, зиёратчилар учун дарахтлар устида оромгоҳ яратган, дорбоз томошаларнини ташкиллаштирган.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, «Тўйлар муборак» ўзбек миллий киносидаги дорбозлар ўйини эпизоди Юнусали ота Ғозиев томонидан ижро этилган. Ер майдони 17 сотихдан иборат боғнинг ичи ва ён атрофида турли хид мевали ва манзарали дарахтлар бор. Отанинг айтишларича, дарахтлардан олинган ҳосил зиёратга келган меҳмонлар, туристлар ҳамда вилоят аҳолисига тарқатилади.

Фото: «Bugun.uz»

«Бу ерлар олдин қаровсиз, нейтрал ҳудуд бўлган. Боғни барпо этиш учун ‘Она ариқ’ни тозалаб, 17 йил мобайнида тоза сув ҳавзасига айлантириш ишларини амалга оширишимизга тўғри келди. Бугун шу ҳовузда сазан, амур, полисталоп, пиёстри каби балиқ турларини кўпайтириш билан шуғулланяпмиз. Шунингдек, бу жойда фарзандларим билан биргаликда оилавий ‘Андижон самоси’ дорбозлик гуруҳини ташкил қилганмиз.

Бир қанча хорижий давлатларда халқаро фестивалларда миллий дорбозлик санъатимиз билан Ўзбекистон номидан қатнашиб, фахрий ўринларни эгалладик. Насиб қилса бу жойларни туризм ривожи учун табиий, миллий, ғаройиб оромгоҳга айлантирамиз», — деди дорбоз ота.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

«Буюк маскан» дам олиш комплекси

Марҳамат туманида жойлашган ушбу мажммуада турли хил аттракционлар, қайиқда сайр қилиш учун канал, меҳмонхоналар, ўтовлар, ресторан ва кафе мавжуд. Туманга келган ҳар қандай сайёҳ «Буюк маскан» дам олиш комплексига кирмасдан қайтмайди.

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма