Фарғонадаги боғчада 3 ёшли бола калтаклангани рад этилди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 39-сон ихтисослашган боғчада ногиронлиги бўлган 3 ёшли бола мунтазам калтаклаб келингани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Telegram

Қайд этилишича, хабар юзасидан Фарғона вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг кўрсатмасига биноан махсус ишчи гуруҳ тузилиб ўрганиш ишлари олиб борилган. Аниқланишича, хабарда айтилган 39-сонли махсус мактабгача таълим ташкилоти шаҳарнинг Ўрда 1-тор кўчасида эмас, аксинча Муқимий шаҳарчасида жойлашган.

Хабарда суратлари тарқатилаётган бола 2019-йилда туғилган А.А.(қиз бола), ўз уйида дифектологиялик касби билан шуғулланиб келаётган дифектолог А.А.нинг олдига тилидаги нуқсони сабаб махсус курсга қатнаётган бўлган. Ҳолат айнан ушбу дифектологнинг яшаш хонадонида содир бўлган.

Айни вақтда боланинг ота-онаси мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳудуддаги ИИБга мурожаат қилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан иш қўзғатилиб тергов олди харакатлари олиб борилмоқда.

Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Жамият15:11 | 16.8.22
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?
Жаҳон14:37 | 16.8.22
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?