Фото: Кобулда Ўзбекистон томонидан юборилган инсонпарварлик юкларини топшириш маросими бўлиб ўтди

Афғонистонда рўй берган зилзила оқибатида жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати мамлакатга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборганди. Кобул шаҳрида 25 июнь куни Кобулда Афғонистон халқига инсонпарварлик юкларини топширишга бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Яқинда Афғонистоннинг Хост ва Пактика провинсияларида рўй берган вайронкор зилзила оқибатларини юмшатиш мақсадида Ўзбекистондан ун, ўсимлик ёғи, консерва маҳсулотлари, оёқ кийимлар ва дори-дармонлар, жами 74 тоннадан иборат инсонпарварлик ёрдами иккита юк самолётида Афғонистонга етказилди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Маросимда сўзга чиққан Афғонистон муваққат ҳукумати ахборот ва маданият вазири в.б. Хайрулла Хайрхва Афғонистон ҳукумати номидан Шавкат Мирзиёевга, барча дўст Ўзбекистон халқига ушбу оғир ва синовли вазиятда афғон элига кўрсатган бебаҳо ёрдами учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Унинг сўзларига кўра, «Ўзбекистон раҳбари бутун дунёга Афғонистон халқига нисбатан беғараз жасорат ва биродарлик муносабати намунасини яна бир бор намоён этди. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий ва ғоят инсонпарвар эканлигидан далолатдир».

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, Афғонистондаги даҳшатли фожиадан сўнг зудлик билан кўрсатилган ёрдам минглаб оддий афғонлар ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади. Ўзбекистон ва Афғонистон халқлари ўртасидаги чуқур тарихий-маънавий, маданий-гуманитар алоқаларни таъкидлар экан, Хайрхва мамлакат ҳукумати ушбу ришталарни янада ривожлантиришга интилаётганини таъкидлади.

«Ўзбек замини хазиналари саналмиш қадимий Самарқанд ва Бухоро ислом маданияти марказлари бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади, уларни, жумладан, бутун афғон халқи эъзозлайди.

Ишончимиз комилки, Ўзбекистоннинг бундай чинакам самимий кўмаги қардошлик ришталаримизни янада мустаҳкамлаш, халқларимиз ва мамлакатларимиз ўртасидаги яқинлашувга хизмат қилади», — деди Афғонистон маданият ва ахборот вазири.

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Афғонистонга кўрсатилаётган бу ёрдамнинг биродарлик хусусиятига эга эканини таъкидлар экан, унинг инсонпарварлик мазмунига тўхталди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Гуманитар юкларнинг Афғонистон халқига етказилиши “афғон халқи учун энг оғир дамларда ҳам афғон заминида доимо тинчлик ва фаровонлик ҳақида ўйлайдиган” Ўзбекистон Президентининг шахсий ташаббуси эканлиги таъкидланди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Афғонистоннинг Кобул, Ғазни, Лўгар, Пактика, Хост ва Лағмон вилоятларида 22 июнга ўтар кечаси 6,1 балли зилзила содир бўлган. Унинг кучи Ўзбекистонга ҳам сезилган. «Толибон» расмийлари тунда содир бўлган зилзила сўнгги йигирма йил ичида энг ҳалокатлиcи бўлганини айтган. Ҳаракат расмийси зилзила сабаб халқаро ташкилотлардан ёрдам сўраган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги кучли зилзила қурбонларининг оилала аъзоларига ҳамдардлик билдирган. Ҳукумат табиий офатнинг фожиали оқибатларини имкон қадар тез бартараф этишда биродар Афғонистон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини таъкидлаган.

Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Жаҳон18:51 | 16.8.22
Путин дунёдаги кескинликни камайтириш йўлини айтди
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Жамият, Қашқадарё18:28 | 16.8.22
Қашқадарёда магистраль сув қуруларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Жамият18:00 | 16.8.22
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди