Маймунчечакнинг хавфли аломати маълум қилинди

Россия Фанлар академияси аъзоси, вирусолог Петр Чумаков маймунчечакнинг характерли аломати йиринг эканини маълум қилди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Вирусологга кўра, тери тошмаси пайдо бўлганда, уни бошқа касаллик билан чалкаштириб юбориш қийин бўлади.

«Бу аломат коронавирус учун ҳам характерли эмас. Шунга қарамай, ковидда ҳам терида кичик тошмалар пайдо бўлади. Лекин барибир, маймунчечак танада йиринглар юзага келиши билан ажралиб туради», — деган мутахассис.

Унинг сўзларига кўра, инфекциянинг дастлабки кўринишлари ўзига хос эмас. Касаллик симптомсиз кўринишда ҳам намоён бўлади ва у бир неча ҳафта давом этади. Маймунчечак узоқ муддатли алоқада ҳаво томчилари орқали юқади. ЖССТ раҳбари касаллик кўпинча жинсий алоқада бўлган эркакларда учраётганини айтган. Маймунчечакнинг асосий белгилари иситма, бош, мушак ва бел оғриғи, лимфа тугунларининг кенгайиши, титроқ ҳамда чарчоқни ўз ичига олади.

Аввалроқ маймунчечак касаллиги кенг тарқалаётган ҳудуд ва касалликнинг тарқалиш сабаби маълум қилинганди.

Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Жаҳон, Фотогалерея17:31 | 16.8.22
Афғонистонда сув тошқинидан 31 киши ҳалок бўлди — фото
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Андижон, Жамият17:02 | 16.8.22
Андижонда банкнинг собиқ ходимлари банкомат пулларини ўзлаштиргани аниқланди
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Жамият16:15 | 16.8.22
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Жаҳон15:12 | 16.8.22
Путин Пелосининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Жамият15:11 | 16.8.22
Тошкентда қўлга олинган Туркия фуқароси экстрадиция қилинди
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?
Жаҳон14:37 | 16.8.22
Россия Украинадаги урушда ядро қуролидан фойдаланадими?