Ўзбекистонда пенсия тайинлашда яна бир қўшимча ҳужжат талаб этиш бекор қилинди

Ўзбекистон фуқароларидан ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини тайинлаш жараёнида оила таркиби тўғрисидаги маълумотлар талаб этилмайди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, жамғарма томонидан давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан талаб этиладиган ҳужжатларни босқичма-босқич қисқартириш мақсадида Адлия вазирлиги ва Пенсия жамғармаси маълумотлар базалари ўртасида ахборот алмашинуви йўлга қўйилган.

Ушбу ахборот алмашинуви орқали давлат пенсияларини тайинлашда фуқароларнинг оила таркиби тўғрисидаги зарур маълумотлари автоматик тарзда шакллантириш тизими йўлга қўйилган.

Яъни, эндиликда пенсия тайинлашда никоҳ, ажрим ва фарзандларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ва уларнинг нусхалари талаб этилмайди.

Ўзбекистонда пенсияларни нақд пулда етказиб бериш хизматлари учун банкка 1 фоиз тўлаб берилиши ҳақида хабар берилганди. Пенсия жамғармаси ушбу тўлов бўйича батафсил тушунтириш берган.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди