Афғонистон ССВ зилзиладан омон қолганлар орасида вабо тарқалишидан огоҳлантирди

Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби зилзиладан омон қолганлар орасида вабо касаллиги тарқалиши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Зилзила оқибатида камида минг киши ҳалок бўлган, 2000 киши жароҳатланган ва 10 000 уй вайрон бўлган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар идораси ҳам зилзиладан кейинги вабо эпидемияси алоҳида ва жиддий ташвиш туғдираётгани ҳақида огоҳлантирган.

ССВ расмийси Шарафат Замон Афғонистон шарқидаги зилзиладан жабр кўрган минглаб одамлар тоза сув, озиқ-овқатга муҳтожлигини айтиб, касаллик хавфи остида эканини айтган.

«Халқаро ҳамжамиятдан, гуманитар ташкилотлардан бизга озиқ-овқат ва дори-дармон билан ёрдам беришини сўраймиз. Тирик қолганлар касалликларга чалиниши мумкин, чунки уларнинг яшаш учун уй-жойлари йўқ», — деган у.

БМТ ва бир қатор давлатлар жабрланган ҳудудларга зудлик билан ёрдам жўнатган. Улар қаторида Ўзбекистон ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистоннинг Кобул, Ғазни, Лўгар, Пактика, Хост ва Лағмон вилоятларида 22 июнга ўтар кечаси 6,1 балли зилзила содир бўлган. Унинг кучи Ўзбекистонга ҳам сезилган. «Толибон» расмийлари тунда содир бўлган зилзила сўнгги йигирма йил ичида энг ҳалокатлиcи бўлганини айтган. Ҳаракат расмийси зилзила сабаб халқаро ташкилотлардан ёрдам сўраган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги кучли зилзила қурбонларининг оилала аъзоларига ҳамдардлик билдирган. Ҳукумат табиий офатнинг фожиали оқибатларини имкон қадар тез бартараф этишда биродар Афғонистон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини таъкидлаган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди