22:37 | 27.06.22 653

Маймунчечак 50 та янги мутацияга учрагани аниқланди

Одатда бу касаллик иккитадан ортиқ мутацияга учрамаган

Олимлар маймунчечак вируси кутилганидан анча тез мутацияга учраганини маълум қилди. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «La Vanguardia»

Номаълум сабабларга кўра, вирус «тезлаштирилган эволюция» даврини бошдан кечирган. Таҳлилларда маймунчечак 2018 ва 2019 йил намуналарида бўлмаган 50 га яқин янги мутацияларга эгалиги аниқланган.

Шу сабабли у янада юқумли бўлиб қолган. Бунгача маймунчечак каби вируслар одатда йилига бир ёки иккитадан ортиқ мутацияга учрамаган.

Маълумот ўрнида, болалар орасида илк марта маймунчечак Францияда аниқланди. Касаллик бошланғич синф ўқувчисида қайд этилган.

«Бемор кузатув остида бўлиб, даволанмоқда. Унда касалликнинг оғир белгилари йўқ», дейилади хабарда. Ҳозирда соғлиқни сақлаш ходимлари боланинг кимлар билан алоқада бўлганини аниқламоқда.