Меркурий сайёрасининг янги сурати намойиш қилинди
«BepiColombo» (Европа космик агентлиги ва Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлигининг қўшма миссияси) Меркурийнинг янги суратларини эълон қилди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Маълум қилинишича, сайёрани зонд 23 июнь куни гравитацион маневр учун Меркурийга яқинлашаётганда суратга олган. Ўша пайтда аппарат сайёра юзасидан 920 километр узоқликда бўлган. Кўп ўтмай у Меркурийга 200 километр масофага яқинлашган. Расмда нафақат сайёрани, балки унинг атрофидаги аппаратни ҳам кўриш мумкин.
«BepiColombo» камералари 1024 х 1024 пикселли қора ва оқ тасвирларни тақдим этган. Мутахассислар тасвирни 2048 х 2048 пикселга яқинлаштирган.

Аввалроқ Меркурийнинг яқин масофадан олинган сурати эълон қилинганди. Шунингдек, Марсдаги Қуёш тутилиши тасвирга олинганди.


