МТРК раиси ўринбосари Фарҳод Маҳмудов 49 ёшда вафот этди

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси биринчи ўринбосари Фарҳод Маҳмудов 49 ёшда вафот этди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, МТРК раиси биринчи ўринбосари Фарҳод Маҳмудов вафот этган. Бу маълумотни «Kun.uz»нинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги манбаси тасдиқлади. Келтирилишича, у яқинда оғир хасталикдан даволаниб чиққан, унинг ўлимига эски касаллиги сабаб бўлган.

Фарҳод Маҳмудов 1973 йил Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилган. У 1996 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича журналист. Келтирилишича, у 1995 йилдан бери МТРК тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.

Марҳум 2008 йил «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2018 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан тақдирланган.

Аввалроқ Ислом Каримов қабулхонасига раҳбар бўлган Георгий Крайнов вафот этганди. Марҳум Биринчи Президентнинг яқин ёрдамчиларидан бири бўлган.

Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Жамият15:16 | 26.9.22
Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Жаҳон14:57 | 26.9.22
Қозоғистон Украина ҳудудларининг Россияга қўшилишига оид референдумларни тан олмайди
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Жаҳон14:38 | 26.9.22
Россиядаги мактабларнинг бирида отишма содир бўлди
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео