10:23 | 27.06.22 123
Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга давлатлар рўйхати эълон қилинди
Статистика қўмитаси бу бўйича маълумот берди
Статистика қўмитаси ахборот хизмати Ўзбекистон январь–май ойларида асосан қайси давлатларга маҳсулот экспорт қилгани бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг ўтган 5 ойида Ўзбекистон энг кўп Хитойга маҳсулот экспорт қилган. Шунингдек, қуйида мамлакат экспортида юқори улушга эга давлатдар рўйхати келтирилган:
- Хитой – 1,052 млрд;
- Россия – 939,4 миллион;
- Туркия – 741,4 миллион;
- Қозоғистон – 489 миллион;
- Қирғизистон – 354 миллон;
- Афғонистон – 307 миллион;
- Тожикистон – 171 миллион;
- Канада – 71 миллион;
- Эрон – 69 миллион;
- Туркманистон – 63 миллион АҚШ доллари.
Аввалроқ Ўзбекистон январь–май ойларида хорижга 335 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилгани ҳақида маълумот берилганди.