Президент Тошкентда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди — фото

Шавкат Мирзиёев 27 июнь куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, 2022 йил пойтахтда қарийб 4 миллиард доллар инвестиция ҳисобига 500 дан зиёд лойиҳа режалаштирилган. Бугунги кунга келиб, шундан 1 миллиард 500 миллион доллари ўзлаштирилган. 120 миллион долларлик 71 та лойиҳа ишга туширилиб, 5 мингдан ортиқ иш ўрни яратилган. Умумий миқдори 2 миллиард 300 миллион долларлик яна 450 та лойиҳа бўйича иш олиб борилмоқда.

Давлат раҳбари биринчи ярим йилликдаги кўрсаткичлар етарли эмаслигини таъкидлаб, кечикаётган лойиҳаларнинг муаммосини ҳал қилиш, инвестициялар жалб этишни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Тақдимотда «Янгиҳаёт» индустриал технопаркида олиб борилаётган ишлар ҳам кўриб чиқилди. Бу ҳақда Президентнинг 2021 йил 4 февралдаги қарорида белгиланган эди. Ушбу технопарк учун 210 гектар майдон ажратилган. Бош режа ишлаб чиқилиб, бугунги кунда муҳандислик-коммуникация тармоқларини барпо этиш бошланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент бу ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатдан муҳим лойиҳа эканини таъкидлади.

Ҳеч қайси давлатда тадбиркорга енгиллик яратмасдан туриб, натижага эришиб бўлмайди. Бу технопарк тадбиркорлар учун қулай майдон бўлиши керак. Импорт ўрнини босадиган, кўпроқ одамларни иш билан таъминлайдиган лойиҳаларга эътибор қаратиш керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Биринчи босқичда технопаркнинг 110 гектар майдони аукционда сотилган. Уларда ошхона жиҳозлари, қандолатчилик ва тўқимачилик маҳсулотлари, сантехника товарлари, полиэтилен ва металл буюмлар ишлаб чиқариш лойиҳалари жойлаштирилган. Умуман, технопаркда ташкил этиладиган корхоналарда 20 минг иш ўрни яратилиши мўлжалланган. Тошкентда хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича ҳам имкониятлар катта. Ўтган беш ойда бу соҳада 5 минг 500 та лойиҳа доирасида 183 мингта иш ўрни яратилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари аҳолининг талаби ва имкониятлари ўсиб бораётганини, шундан келиб чиқиб, хизматларни кенг кўламда ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Ёшларни бу соҳа бўйича ўқитиб, хизматлар сифатини ва бандликни ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев қурилиш, йўл инфратузилмаси ва табиий газ таъминотига оид лойиҳалар билан танишгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди