Қамчиқда «Nexia» тўхтаб турган «Isuzu»га урилди — фото
Наманган вилояти ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди
Наманган вилояти ҳудудидан ўтувчи А-373 Тошкент–Ўш автомобиль йўлида «Nexia» ва «Isuzu» иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, 27 июнь куни соат 08:30 атрофида ҳаракатланиб кетаётган «Nexia» ҳайдовчиси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четида тўхтаб турган «Isuzu» юк машинасига урилган.


Ҳодиса оқибатида ҳар иккала автомашина техник шикастланган ҳамда «Nexia» ҳайдовчи ва йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Аввалроқ Наманганда ҳайдовчиси ухлаб қолган юк машинаси трейлерга урилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентда «Lacetti» бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги ёритиш устунига бориб урилган.