Шавкат Мирзиёев ОАВ вакилларининг бир гуруҳини мукофотлади

Шавкат Мирзиёев «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, мамлакатимда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган демократик ислоҳотларни амалга оширишда фаоллик кўрсатиб келаётгани учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланган:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан

Максудов Муҳаммад — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори

Матёқубова Назира Тўхтабоевна — Қорақалпоғистон Республикаси «Қорақалпоғистон тонги» газетаси бош муҳаррири

Тошев Фармон Исхакович — Самарқанд вилояти «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

Худойқулов Мухтор — Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг медиа назарияси ва амалиёти кафедраси профессори

Шералиев Рахматилла — Тошкент вилояти «Чирчиқ тонги» газетаси бош муҳаррири

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан

Абасханов Рихсибой Абдилазизович — «Ёғду» нашриёти бош муҳаррири

Амирова Шахноз Хотамовна (Шаҳноза Ғаниева) — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «О‘zbekiston» телерадиоканали» давлат муассасаси «O‘zbekiston tarixi» телеканали лойиҳа бошловчиси

Эшонқулов Назар Салиевич — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбектелефильм» давлат муассасаси директори ўринбосари – бош муҳаррири

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Жўраева Ранохон Ғафуровна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фахрийси

Иванова Анна Витальевна — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

Каримова Хатича — Фарғона вилояти «Ойдин» газетаси бош муҳаррири

Маликов Эркин — «Ҳилол» нашриёти муҳаррири

Турсунова Мавжуда Хафизовна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фахрийси

Шодиев Маҳамаджон Махмуджонович — «Овози тожик» газетаси бўлим муҳаррири

«Дўстлик» ордени билан

Абдуллаева Татьяна Самуговна — «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг офсет босма цехи мусаҳҳиҳи

Айхожаева Азиза Саденовна — «Нурлы жол» газетасининг қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиёт бўлими мудири

Алимов Чори — Қизириқ тумани «Тараққиёт» газетаси бош муҳаррири, Сурхондарё вилояти

Жуманиязова Халима Тагановна — Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳри «Маконим» газетаси бош муҳаррири ўринбосари

Каримова Шахзода Ғоппоровна — Балиқчи тумани «Ғалаба» газетаси бош муҳаррири, Андижон вилояти

Ли Сергей Алексеевич — «Народное слово» газетасининг иқтисодиёт бўлими муҳаррири

Магдиев Баҳодир Кабул-Кариевич — «Oriat» телерадиокомпанияси» масъулияти чекланган жамиятининг «Oriat Dono» радиоси бошловчиси

Марценяк Валентина Викторовна — «Ishonch-Доверие» газетаси масъул котиби

Мирзааҳмедов Мурабас — «Миллий» телеканалининг «Оталар сўзи – ақлнинг кўзи» кўрсатуви бошловчиси

Саматов Фахриддин Умрқулович — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston» телеканали «Ассалом, Ўзбекистон!» студияси масъул котиби

Сафаров Мамадамин Абдуғаппарович — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари

Ҳайдарова Дилбархон — Наманган вилояти «Мураббий» газетаси бош муҳаррири

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени

Сейданова Лала Алмуратовна — Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг «Қорақалпоғистон» телеканали ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий дастурлар бош муҳаррири

Ҳамидова Муҳаббат Маҳмудовна — «Гулхан» журнали бош муҳаррири ўринбосари

«Соғлом турмуш» медали билан

Каримов Зоҳид Баҳримуродович — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» телерадиоканали» давлат муассасаси директори

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Алиқулова Гулчеҳра Тимуровна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси ижодий муҳарририят гуруҳи бош муҳаррири

Мамадаминов Алмурат Маматкулович — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг фотоахборот таҳририяти фотомухбири

Раҳманбердиев Жавдат Каримбердиевич — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати Медиа-маркази бош мутахассиси

Саидов Комил Саипджанович — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази бошлиғи

Ходжаахмедов Суннат Абдуллаевич — «Ўзбекистон нашриёти» давлат унитар корхонаси муҳаррирлар бўлими бошлиғи

Ҳожиев Фарҳод Жумабоевич — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали гуруҳ бош муҳаррири

Шорасулов Шамаҳмуд Шокаримович — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Madaniyat va ma’rifat» телерадиоканали» давлат муассасаси режиссёри

«Келажак бунёдкори» медали билан

Боҳодиров Сарвар Санжар ўғли — «Менинг юртим» телеканалининг «Марказий студия» дастури бошловчиси

Убайдуллаев Хикматилла Шухратилла ўғли — Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари

«Шуҳрат» медали билан

Адилов Улуғбек Шахарбаевич — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи

Аллаев Фируз Абдунасимович — Тошкент шаҳридаги «Asaxiy books» масъулияти чекланган жамияти раҳбари

Асроров Улуғбек Холбоевич — «Янги Ўзбекистон» газетаси таҳририятининг ижтимоий-сиёсий ҳаёт ва ҳуқуқ бўлими мудири

Бободўстов Файзулла Муродович — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Сирдарё вилояти телерадиокомпанияси ижодий муҳарририят гуруҳи бош муҳаррири

Бўриева Ҳулкар Тўрақуловна — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» телеканали сухандонлар гуруҳи сухандони

Эгамбердиева Фарида Бўриқуловна — «Darakchi.uz» интернет оммавий ахборот воситаси бош муҳаррири

Исломов Низомжон Илҳом ўғли — «Aniq.uz» веб-сайти муҳаррири

Қурбонов Шуҳрат Равшанбекович — «Kurbanoff.net» блоги администратори

Мусаева Наргиза Абдуллаевна — Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Бўка тумани ахборот-кутубхона маркази директори, Тошкент вилояти

Нугманов Бекзод Алимович — Тошкент шаҳридаги «Media News» масъулияти чекланган жамияти директори ўринбосари

Пулатов Аброржон Масутович — «Авторадио» радиостанцияси таъсисчиси

Турдибаев Олимжон Арипджанович — «UzReport» масъулияти чекланган жамиятининг «UzReport TV» телеканали бош муҳаррири

Худайкулова Зилола Рахматовна — Бухоро вилояти «Истиқлол-ТВ» телерадикомпанияси бош муҳаррири

Шадрин Константин Михайлович — Тошкент шаҳридаги «Kolorpak» масъулияти чекланган жамияти дизайнери

Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жамият9:51 | 10.8.22
Ўзбекистон элчихонаси хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқчи бўлган ватандошларни огоҳлантирди
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди