Тошкентда салкам 2 тонна гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилди — видео

Тошкент шаҳри Сергели туманидаги заводлардан бирида 1,9 тонна гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилди. Бу ҳақда заводда бўлиб турган «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, тадбир давомида 1 тонна 933 килограмм 695 грамм гиёҳвандлик воситалари, хусусан, 133,7 килограмм героин, 159,4 килограмм опий, 1 тоннадан ортиқ гашиш, 300,7 килограмм марихуана, 79,8килограмм кўкнор, 247,1 килограмм каннабис ҳамда турли хилдаги психотроп ва психофаол моддалар ёқиб йўқ қилиш учун тайёрланган.

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Қўшимча қилинишича, гиёҳвандлик воситаларини етиштириш бўйича жаҳонда биринчи ўринларда турадиган давлатлардан саналган Афғонистон билан чегарадошлик Ўзбекистондаги нарковазиятга салбий таъсир кўрсатмоқда. Халқаро экспертларнинг маълумотларига кўра, 2021 йилда Афғонистонда кўкнор етиштириладиган майдонлар 177 000 (224000) гектарни, ишлаб чиқарилган опий миқдори эса 6800 (6300) тоннани ташкил этган.

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий ахборот-таҳлил маркази маълумотига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 2021 йилда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 7142 (6032) та жиноят фош этилган. Улардан 2165 таси наркотик моддаларни ўтказиш, 441 таси контрабанда, 1571 таси гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириш, 53 таси бангихоналар ташкил этиш билан боғлиқ бўлган бўлса, бошқа турдаги наркожиноятлар 2912 тани ташкил этди.

Аввалроқ 2020 йилда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 6032 та жиноят фош этилганди.

Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Янгиликлар20:28 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Янгиликлар19:53 | 3.12.22
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео