Тошкентда хонадондан 15 минг доллар пул олиб қочган гуруҳ ушланди — видео

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 2021 йил 3 декабрь куни хонадонга ўғирликка тушиб, 15 минг доллар ва «Gentra»ни олиб қочган гуруҳ 6 ой ўтиб қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, улар 1961 йилда туғилган хонадон эгасининг оғзини ва қўлларини скотч билан боғлаган. Шундан сўнг 1 миллион сўмлик сейфни ва унинг ичида бўлган 15 минг долларни олиб чиқиб кетган. Гуруҳ хонадонга етиб келган жабрланувчининг қизларини воқеа жойидан яшириниш учун пичоқ билан қўрқитиб, «Gentra» русумли машинани олиб қочган.

Тошкент шаҳар ИИББ уларни қисқа фурсатда қўлга олди. Ҳозирда 8 нафар фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси ва 267-моддаси билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Жиноят иши ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти Уйчи туманида 2021 йил 21 август куни 20 ёшли йигит ва 24 ёшли аёл хонадонга ўғриликка тушгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда эркак қайнопасининг уйига ўғриликка тушгани хабар қилинган.

Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради