Хоразмда инфокиоск янги турдаги банкнотани қабул қилмади — видео

Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги инфокиоск янги турдаги банкнотани қабул қилмади. Марказий банк ҳолат юзасидан «Bugun.uz»га маълумот берди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Таъкидланишича, ҳолат ўрганилганга мазкур инфокиоск янги намунадаги банкноталарни қабул қилиш бўйича прошивкадан ўтказилмагани аниқланган. Шунингдек, ҳолат назоратга олинган ва муаммо бартараф этилган. Ҳозирда мазкур инфокиоск янги намунадаги банкноталарни тўлиқ қабул қилаётгани таъкидланган.

Регуляторнинг маълум қилишича, бугунги кунда тижорат банклари аҳолидан тўловларни инфокиоск орқали қабул қилиш мақсадида уларни тўлов ташкилотларига ауцорсингга берган. Юқоридаги Хоразм вилоятида юз берган ҳолат, «Paynet Aloqa» xусусий корхонаси томонидан ўрнатилган инфокиоскда юз берган. Ҳозирги кунда ушбу корхона томонидан Хоразм вилояти бўйича 85 дона инфокиоск ўрнатилгани айтилган.

Аввалроқ Марказий банк нега банкоматларда янги намунадаги пуллар йўқлиги юзасидан «Bugun.uz»га маълумот берганди. Ўшанда регулятор янги банкнотларни банкоматларга қўйиш учун улардаги кассеталар ўлчамини ва дастурий таъминотини ушбу банкнотларга мослаштириш лозимлигини, лекин бу унчалик муаммо туғдирмаслигини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк томонидан 2021 йилнинг июнь ойида 2000 ва 20 000 сўмлик банкнотлар, август ойида янги кўринишдаги 5000 ва 10 000 сўмлик пуллар муомалага чиқарилган, эски ва янги намунадаги 5000 ҳамда 10 000 сўмлик пуллар бир вақтнинг ўзида барча жойда эркин муомалада бўлиши айтилган эди.

Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди