АҚШ Сурияда террорчиларнинг юқори мартабали етакчисини йўқ қилди

Америка Қўшма Штатлари 27 июнь куни Суриядаги террорчиларнинг юқори мартабали етакчиси Абу Ҳамза ал-Яманийни ҳаво ҳужумида йўқ қилди. Бу ҳақда «ABC News» хабар берди.

Фото: «AP»

АҚШ Марказий қўмондонлиги маълумотига кўра, у «Ал-Қоида»га алоқадор «Хуррас ал-Дин» террорчилик гуруҳининг юқори мартабали аъзоси бўлган. Америка террорчига мотоциклда ёлғиз кетаётганида ҳаводан ҳужум қилган.

Тинч аҳоли орасида қурбонлар йўқлиги таъкидланган. Сурия фуқаролик мудофааси ташкилоти мотоциклдаги бир киши ярим тунда иккита ракета зарбаси оқибатида ҳалок бўлганини тасдиқлаган. Унинг жасади Идлиб шаҳридаги суд-тиббиёт лабораториясига етказилган.

Ҳарбий баёнотда «Хуррас ал-Дин» каби жангари гуруҳлар АҚШ ва унинг иттифоқчиларига ҳақиқий хавф туғдиришда давом этиши келтирилган. «Ушбу нуфузли етакчини йўқ қилиш ‘Ал-Қоида’нинг АҚШ фуқароларига, ҳамкорларимизга ҳужум қилиш қобилиятига путур етказади», дейилади баёнотда.

Аввалроқ Туркияда ИШИДнинг янги раҳбари қўлга олинганди. Шунингдек, ИШИД собиқ етакчисининг ўлими учун қасос олишга ваъда берганди.

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди