Буюк Британия армиянинг жанговар тайёргарлигини оширмоқчи

Буюк Британия армияси генерали Патрик Сандерс Россияни ҳарбий жиҳатдан ушлаб туриш учун ҳарбийлар сонини оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Sky news» хабар берди.

Фото: «Sky news»

Сандерс ҳозирги вазиятни 1937 йилда Европада бўлган вазият билан солиштирган ва янги жаҳон урушининг олдини олиш учун қўлдан келган барча ишни қилишга чақирган. Генералнинг фикрича, Британия Қуролли кучлари жанговар шайликни ошириш ва турли ҳарбий бўлинмаларнинг қўшма машғулотларини ўтказишга кўпроқ эътибор қаратади.

Унинг огоҳлантириши мамлакат бош вазири Борис Жонсоннинг хавфсизлик учун мудофаа харажатлари ошишини эълон қилиши фонида эълон қилинган. Сандерс бу бўйича режаларини Мадриддаги уч кунлик саммитда эълон қилиши кутилмоқда.

Генерал ягона мақсади Европада уруш тарқалишининг олдини олишга ёрдам бериш учун армияни сафарбар қилиш эканини айтиши таъкидлаган.

Маълумот учун, Мадридда 28 июнь куни Шимолий Атлантика алянсининг уч кунлик саммити бошланади.

Аввалроқ NATO Россиядан ҳимояланишга тайёрланаётгани ва альянс бош котиби Россия билан муносабатларга ойдинлик киритгани ҳақида хабар берилган.

Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият14:16 | 26.9.22
Андижон—Хива—Андижон йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Жамият13:54 | 26.9.22
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларга мурожаат йўллади
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади